Мақсад – халқ фаровонлигини таъминлаш

0 83

Маълумки, яқинда бўлиб ўтган сайловларда халқимиз ўзлари ишонч билдирган номзодларни қўллаб-қувватлаб, уларга ўз овозларини беришди. Энди эса сайланган депутатлар сайловчилар ишончини оқлашга, уларнинг дарди, ташвиши билан яшашга,  орзуларини амалга оширишда кўмакдош бўлишга барча куч-ғайратини сарфлашлари талаб қилинади. Бунда энг асосий талаб аҳоли билан яқин мулоқотни йўлга қў­йиш, уларнинг фикрини эшитиш, таклифларини жамлаб, ўрганиб, ечимини топиш ва  пировард натижа — халқ фаровонлигини таъминлашга эришишдан иборат.

Шу эзгу мақсад йўлида халқ депутатлари туман кенгаши депутати Азизжон Садриддинов бошчилигидаги гуруҳ томонидан тумандаги Олмазор, Навбаҳор ва Баландравот маҳаллаларида истиқомат қилаётган аҳоли томонидан келиб тушган муамолар атрофлича кўриб чиқилиб, мазкур муаммолар тегишли маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда туман экология бўлими ходимлари билан биргаликда жойида бартараф қилинди. Ўтказилган тадбирлар давомида ушбу ҳудудларда маҳаллий фуқороларга атроф-муҳит экологиясини тартибли сақлашга доир тегишли тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, А.Садриддинов Каттаминг маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуддаги кўчабошилар ва оқсоқоллар билан ҳам учрашув ўтказди. Учрашув давомида йиғилганларга муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси тўғрисида керакли тушунтиришлар берилди ва ҳар ҳафтанинг пайшанба куни депутат қабули ўтказилиш жойи ва вақти келишиб олинди.

Тумандаги 26-умумтаълим мактабида эса ҳурматли Президентимиз томонидан ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига қаратилган 5 ташаббус ижросини таъминлашга қаратилган тадбир ўтказилди. Тадбирда туман кенгаш депутати А.Садриддинов иштирок этди ва у тадбир ташкилотчиси М.Усмоновани кўчма кубок билан такдирлади. Тадбирда муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида белгилаб берилган асосий вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ