Айрим соҳа ходимлари маоши оширилмоқда

0 65

“Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. 

Унда маълум бўлишича. инспекциялар қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнига давлат санитария назорати ва давлат ёнғин назорати ҳудудий органларини жалб қилади.

Давлат харидлари субъектларининг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлар бундан мустасно.

Мазкур органлар объектларни қабул қилиш муддатлари доирасида объектнинг санитария нормалари ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.

Қарорга кўра, инспекция тузилмасида Комплаенс хизмати ташкил қилинди ва ҳудудий инспекциялар тузилмасига комплаенс-назорат бўйича мутахассис лавозими киритилди. 

Комплаенс хизмати ва ҳудудий инспекцияларнинг комплаенс-назорат бўйича мутахассислари бевосита инспекция бошлиғига бўйсунади.

2020 йил 1 июлдан бошлаб инспекциялар бошлиқларига шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади.

Шунингдек, Қурилишда стандартлаштириш республика маркази ҳузурида Комплекс қурилиш синов лабораторияси ташкил қилинади.

2020 йил 1 мартдан бошлаб инспекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 1,4 баробарга оширилади. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ