Рамазон ойида умра сафари нархи ошириладими?

0 25

Муқаддас Рамазон ойида 44 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари умра зиёратини амалга оширадилар, деди сешанба куни "Умра сафарини ташкил этиш ва ўтказиш" мавзусида ўтказилган брифингда дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

"Шу пайтга қадар Рамазон умрасини амалга ошириш кўпчилик фуқароларимиз учун орзу эди. Аммо рамазон ойида умра қилишнинг яна бир ўзига хос томони - Саудия томони бу ойда барча нархларни кўтаради. Яшаш, емак-ичмак ва бошқа барча хизматлар нархи кўтарилади. Нархлар оддий умрадан фарқли ўлароқ Ҳаж мавсумидаги нархларга етиб қолади. Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ҳаж ва Умра зиёратини ташкил этиш бўйича Саудиядаги расмий ҳамкори – "Al-Hidaya Hajj, Umrah & Tourism Co" ширкати шуни ўз бўйнига олди-ки, Рамазон ойида ҳам оддий умра вақтидаги нархларни сақлаб қолишга келишилди", - деб маълум қилди Комилов.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ