Фуқарога ноқонуний талаб қўйилганмиди? Туман ҳокимлиги муносабат билдирди

0 209

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати, яқинда ижтимоий тармоқларда “Мўминхўжа” маҳалласида яшовчи Замира Сайидова томонидан "Ҳокимият мутасаддилари ҳокимиятга телефон олиб киришга қаршилик қилмоқда” мазмундаги видео мурожаати бўйича қўйидагиларни маълум қилади:

Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги томонидан ўрганилганда, Самарқанд вилоят қўриқлаш бошқарммаси 5-алоҳида отряди ёлланма ишчи қоровули А.Тўхтамишов фуқаро З.Сайидовага нисбатан қўпол муносабатда бўлмаганлиги маълум бўлди. 


Самарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармаси 5-алоҳида отряди ёлланма ишчи қоровули А.Тўхтамишов фуқаро З.Сайидовага туман ҳокимлиги ҳудудига уяли алоқа телефони олиб кириш мумкин эмаслигини тушунтирган. Фуқаро З.Сайидова эса,  ҳокимлик биносига телефон олиб киришини айтган. А. Тўхтамишов ўз хизмат вазифасини бажариб, фуқаро З.Сайидовага телефон олиб киришилиги мумкин эмаслиги қайта тушунтирган.


Лекин,  З.Сайидова тушунишни ҳоҳламай, қонуний талабни бажаришдан бўйин товлаган. Ноҳақ бўлишига қарамай ижтимоий тармоққа чиқариб, ҳалққа нотўғри маълумот тарқатган.


Ижтимоий тармоққа нотўғри хабар тарқатиб,  ҳалқни чалғитиш  ким манфаат топади.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ