Смартфонлар саратон касаллигини келтириб чиқарадими?

0 205

Қалқонсимон без саратонига мойил бўлган одамларда смартфонлардан нурланиш касалликнинг ривожланишини тезлаштириши мумкин, деб хабар беради “Medical Xpress”.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу соҳадаги кейинги тадқиқотлар касаллик ташхисини яхшилашга ёрдам беради.

zamin.uz ёзишича АҚШнинг Йель университети мутахассислари 900 нафарга яқин беморни текшириб кўришди. Тадқиқот жараёни эса генетик сезгирлиги юқори одамларда смартфонлардан нурланиш саратон хавфини 2 баравар ошириши аниқланди.

Таъкидланишича, бундай қўшма тадқиқот биринчи марта ўтказилган. Олимларнинг фикрига кўра, ушбу йўналишдаги кейинги ишлар хавф ўчоғини аниқлашга ёрдам беради, хусусан, улар қалқонсимон без саратони ривожланиши эҳтимоли юқори бўлган беморларни ўз ичига олади.

“Кейинчалик эса касаллик ҳақида ривожланишнинг дастлабки босқичида маълумот беради”, дейди олимлар. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ