kathaq@mail.ru

Юртдошларимиз шеърлари инглиз ва ҳинд тилларида

Адабиёт,  санъат,  спорт  ҳамиша эллар ва диллар ўртасида дўстлик "кўприги" бўлган. Масофа олислигини писанд қилмаган дўстлик кабутари соҳиллар, тоғлар   оша  меҳрларни меҳрларга боғлаган.

Ўзбекистон диёрида яшаб ижод қилаётган шоиру шоираларнинг ижод намуналари Ҳиндистонда чоп этилган китобга киритилиб, ҳинд эли шеърият ихлосмандларига тортиқ қилиниши биз каттақўрғонлик ижодкорларнинг ҳам қувончига қувонч қўшди.
Ниҳоят, олис Ҳиндистон юртидан етиб келган китоб қўлимизга тегди.
"Дўстлик" ордени соҳибаси, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси аъзоси, дилбар шоира Фазилат Абдуллаева, Халқ таълими аълочиси, тумандаги 61- умумтаълим мактаби  она тили ва адабиёти ўқитувчиси Замира Темирова, Алишер Навоий номидаги Она тили ва адабиёти институти талабаси Темурбек Тоиров ва камина қаламига мансуб бир қатор шеърлар инглиз ва  ҳинд тилида чоп этилган ушбу китобга киритилганидан бениҳоя қувондим.
Ўзга диёрда чоп этилган китобни қўлимга олиб тил билмаслигимдан ўкиндим. Ҳурмат юзасидан ҳиндистонлик шоирага рус тилида жавоб қайтаролдим, холос. Ҳозирги даврда ҳеч бўлмаганда инглиз тилини билишинг керак экан, деб қўй­дим ўзимга.
Камторона шеърларимиз гулдастасини ҳинд эли шеърият ихлосманларига тортиқ қилинишида катта ҳис­са қўшган Қашқадарёлик журналист, таржимон, ёзувчи ва шоир Асрор Аллаёровдан беҳад миннатдорман.
Қадим Мовароуннаҳрнинг пойтахти бўлган Самарқандда яшаб, ижод қилиб келаётган ижодкорлардан бир гуруҳининг шеърларини ҳинд ва инглиз тилидаги талқинини бу китобга киритилгани ва у темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомизнинг қадамлари теккан ватанда чоп этилгани  кўксимизда чексиз фахр ва ифтихорни янада зиёда қилди. 
Азиза Боймурадова,
халқ
 таълими аълочиси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?