Ногиронлиги бўлган шахслар учун тиббиёт соҳасида бериладиган имтиёзларни биласизми?

0 95

Тиббиёт соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун бериладиган айрим имтиёзлар қуйидагилар
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар:


барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида бепул даволанади;


Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади;


вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида бепул ёрдам олиш ҳуқуқига эга;


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларига бепул йўлланмалар олиш ҳуқуқига эга.


Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болалар хусусий тиббиёт муассасаларида (стоматология ва косметология хизматлари кўрсатувчи муассасалар бундан мустасно) бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ