Иқтидорли ўқувчилар учун имконият

0 234

Тумандаги 96-мактабда умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида фанлар олимпиадасининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мактаб ўқувчиларининг билим даражасини аниқлаш, умумтаълим фанларига қизиқишини янада ошириш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ҳар йили юқори синф ўқувчилари ўртасида фанлар олимпиадаси ўтказилиши яхши анъанага айланган.


Олимпиаданинг туман босқичида иштирок этган ўғил-қизлар вилоят босқичи йўлланмаси учун куч синашишди. Ўқувчиларнинг ўз билим ва имкониятларини тўлақонли намоён этиши учун олимпиада ўтказилаётган умумтаълим мактабларининг аудиториялари талаб даражасида жиҳозланиб, зарур шароитлар яратилди. Туман Халқ таълими бўлими томонидан фан олимпиадасининг йўриқнома ва Низом талаблари асосида ва адолатли ўтказилиши қатъий назоратга олинди.


Умумтаълим фанлари бўйича олимпиаданинг туман босқичида ҳар бир фандан юқори натижаларга эришган 79 нафар ўқувчилар ғо­либликни қўлга киритишди. Фан олимпиадаси ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари туман Халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида,   96-мактаб ўқувчилари томонидан Алишер Навоий асарларидан намуналар ўқилди, шоир достонлари асосидаги саҳна кўринишларинамойиш этилди.


Ў
з мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ