kathaq@mail.ru

ПОРА ВА ЧОРА (Ҳажвия)

Коррупцияга қарши кескин кураш бошланди-ю порахўрларнинг пайтавасига қурт тушди. Нашаванд наша бўлмаса хумори тутиб  касал   бўлиб  қолганидай, порахўрларнинг ҳам пора   ололмай мазаси қоча  бошлади. "Нима қилиш керак?" Бари порахўрларни шу савол қийнарди. Ахийри олти-етти ашаддий порахўрлар хилватроқ бир жойга тўпланишиб, энди қандай қилиб   пора олиш  йўлларини   излай  бошлашди. Лекин ҳеч   биридан  аниқ   бир  таклиф  чиқмади. Шунда Луқмон Парпиев "Ўттиз  йилдан   буён  порахўрлик  қилиб, ҳеч қўлга  тушмай, ҳамон раҳбарлик лавозимида ишлаб  келаётган Тўра  Тўраевичдан   маслаҳат олиш керак" деган  таклифни  ўртага  ташлади. Бу   таклиф барчага маъқул тушди  ва у қўлга тушмас порахўрни   бу  ерга олиб келиш  йўлини  қидира бошлашди.

- У  зотни   олиб  келиш  осон, - деди Олдибой Бердиев. - Биргалашиб пул  йиғиб чақирсак, бир  зумда  етиб   келади. Ҳозир мансаби  сал  пасайган, бир   сўм  берсанг   ҳам олаверади. Порхўрларга  жон кириб, дарров  пул  тўплай бошлашди.    

    
- Сизни танимайроқ турибман, - деди пул  йиғаётган   Турсун   Тўймасов 30-35 ёшлардаги сипойи кийинган йигитга  қараб.


-Мен янги порхўрлардан...йўғай, раҳбарларданман,сизларни  тажрибангиздан  бироз ўргансам  дегандим, -деди  йигит тортинибгина.


- Яхши, ўзимиздан экансиз, пулдан чўзинг,-деди Тўймасов. Сўнгра  барча пулларни жамлаб, бағрига   бир  босдида, кўзига суртди. "Шунча пулни берамизми?" деб ўйлаб, бир  хўрсиниб  қўйди. 


Хуллас, пул  тўпланди, олиб  бориб берилди  ва  Тўра  Тўраевич олиб   келинди.


-Азиз ҳамкасблар, -деди Тўра Тўраевич, -бу ерга ҳамма  порахўрлар  йиғилган экан очиқча гаплашаверамиз. Лекин, ручка, дафтарингизни   йиғиштириб, телефонларни  ўчириб қўйинглар. Бир  донишманд  айтганидек "Ўғрининг хотираси  кучли бўлади". Бизнинг ҳам  ўғридан  камимиз   йўқ, хотирамиз  кучли бўлиши   керак. Ёзиб юрсангиз  ўзингизга бир кун  далил   бўлади, сўнгра   жабр  бўлади. Масалан, мен биринчи олган  порамни кечагидай  эслайман. Бундан қирқ йилу икки юз йигирма бир кун олдин   отамдан олганман. Ўшанда ўн  ёшда   эдим. Отамнинг  меҳмонлари   келганди. Отам менга "Дўкондан  ароқ олиб кел" деди. Мен"оёғим  оғрияпти" деб  баҳона  қилдим.Шунда отам "Бир  сўм бераман" деди. Мен "Аввал   берсангиз" дедим. Берди. Гарчи   бир сўм  пора   дейишга арзимаса  ҳам, ҳарқалай   пораҳўрлигимни  бошланишига   илк  туртки  бўлган. Мен ҳам дастлаб пора берганман. Масалан, мактабни  битиришда баҳоларимни яхшилаш  учун, ўқишга, ишга кириш,лавозимга кўтарилиш  учун.Кўрдимки, катта-катта  одамлар  пора   олаяптими,демак  порахўрлик яхши   касб экан деган  фикрга келдим. Шундан  бери оламан. Ҳа,айтмоқчи порахўр  математикадан   олув  ва бўлувни яхши   билиши  керак. Яъни,оласан ва бир  қисмини катта  хўжайинингга берасан. Кўп маъруза  ўқимасдан учрашувни савол-жавоб тарзида  олиб   борсак сизларга  фойдаси  катта бўлармиди, нима дейсизлар? Жимсизлар, демак ҳамма рози, марҳамат, савол беринглар?    


- Бир саволим бор, - деди Турдиқул Ҳайбатов, - мен пора  олсам  қизариб кетяпман, нега  шундай?


- Бу  бошловчи порахўрлар учун одатдаги ҳол, - деди Тўра Тўраевич. - Ҳали виждонинг  тўлиқ ўлмаган, аста-секин ўтиб кетади."Пора ҳаром, уни қандай қилиб болаларимга едираман" деб ўйламасдан,"Бировни ишини  битказиб бердим" деб  ўйлаб,виждондан  воз кечган раҳбардан кейинчалик зўр порахўр чиқади. Тажриба   ортавергани сари юз териси қалинлаша боради. Охири шу даражага бориб  етадики, бирор киши "Пора олмай ўл" деб юзингизга тупурганда  ҳам этингиз   жимирламайди. Индамай рўмолчангизни олиб юзингизни  артиб қўясиз, юзинг­гиз  қизармайди ҳам.


- Порани миқдори   кам бўлса  ҳам  олавериш   керакми,ёки "кўпайтир"  деб   талаб  қилиш   лозимми?


- "Текин кафан топилса  ўлмоқ керак" деганди устозим. Узоқ  вақт порахўрлик қиламан десангиз  сўраманг, миқдорига  сал ишора   қилиб  қўйинг, фаросати бўлса ўзи тушунади. Осон  битадиган   ишни ҳам кўп  сарсон   қилиб, чўзиб битказинг. Шунда бечора  иши битганига хурсанд  бўлиб,рози  бўлиб, атаганини ортиғи  билан ташлаб кетади. Бунга  порхўрлар тили  билан  айтганда "ҳалол" пора дейилади.


- Порахўрлик фаолиятингизда хатога  йўл  қўйганмисиз? Қўйган бўлсангиз   ундан  қандай  қутилиб кетгансиз?


- "Порахўрликда тажрибам ошиб кетган, қўлга   тушмайман" деган кайфиятга берилмаслик керак, - деди Тўра Тўраевич. - Яқинда иши тушган бир бечорадан сал кўпроқ сўраворибман. Бечора бироз оғрингандай бўлувди,нафс қурсин, парво   қилмабман. "Эртага олиб келай" деса  хўп депман, бу менинг  биринчи   хатом эди. Чунки,эртага  нима бўлишини худо билади. Машойиқлар бекорга "Бугунги ишни эртага қўйма" ёки "Темирни қизиғида бос" дейишмаган. Шуларни эсладиму дарров хатомни англаб, чорасини кўриб қўйдим.


- Хўш-хўш,қандай чора экан, - дейишди порахўрлар ҳовлиқиб.


 - Авваллари олган порамни деразадан отиб  юборардим, шофёрим олиб кетарди. Кейичалик орган ходимлари бинони ҳар бир нуқтасини кузатадиган бўлди. Бу усул ҳам эскирди. Хуллас, ўша бечора эртаси куни келди. Пулни олдим-у тортмадаги  чойнакка   солдим. Тугмани босгандим  котибам кирди, "Чой дамлаб  келинг" деб чойнакни  бердим. Котибам  бир зумда   чой  дамлаб келди. Ўргатилганда,хизмати учун  мендай порахўрдан  пора  олади. "Хизмат ҳақида, устоз" дейди илжайиб. Хуллас, пора   берган  бечора чиқди-ю хонани орган ходимлари босди. Бошлиғи Ботировни ўзи ҳам келибди. Хонани тинтув қилишди.Пулни тополмагач, пора берганнинг ўзини  олиб кетишди. Бу эскича  услуб, "прямой" пора  олишнинг   оқибати.


- Янги услубдан гапиринг устоз,-деди Бердиев шошиб.       

     
- Қўймадингларда, айтсам айтай, ҳозирча ҳамма пораҳўрлар ишлатадигани бу"через", яъни воситачи орқали  пора олиш. Янаям янгиси "через-через"пора олишдир. Бу усулда поранинг оз  қисми воситачиларга кетса  ҳам "зото"биз  учун ишончли, хавфсиз услуб. Пора берган  ҳатто  кимга пора берганини ҳам билмайди.

- Поранинг турлари ҳақида  ҳам гапирсангиз, нақд  пул яхшими ёки қимматбаҳо совға? - деди ёш  порахўрлардан бири.

- Шуниям билмайсанми, "кўки"да", - дейишди тажрибали порахўрлар.

- Йўқ, - деди Тўра Тўраевич, - бори яхши, пулми, совғами, барибир икковини номи бир хил - пора. Лекин, бошловчи порахўрларга сов­ға шаклидагиси, тажрибали порахўрларга  эса   пул  шаклидагиси  қулайроқ.

-Бу  соҳани  мукаммал   эгаллаш учун  нима  қилиш  керак?-деб   сўради яна  шу   ёш  порахўр.

- Аввало бирор мансаб  курсисига  ўтириш керак. Ҳеч бир замонда  оддий  меҳнаткашга биров пора  берганини эшитганмисиз? Эшитмагансиз.

Тўра Тўраевич "Бўлди бас, ҳозир бир орган тузилганмиш, эҳтиёт бўлиш керак" деб талхашовлик қилганди, йиғилганлар тушиниб, дарров яна пул йиғиб беришди. Шу пайт кўп савол берган ўша "ёш порахўр" ҳужжатини кўрсатиб, "Биз билан юринг" деди.

- Бир-икки оғиз   гапим бор эди, - деди Тўра  Тўраевич бу ҳолатдан гарангсиб.

- Қолган гапингизни энди у ёқда айтасиз, бугунги "маслаҳат"ларингизни бариси ёзиб олинди, юраверинг буларга алағда бўлманг, улар  ҳам орқангиздан  бирин-кетин боради. 

Эшпўлат САФАРОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?