Ҳоким ёшларни билимли бўлишга ундади

0 130

Ёшлар билан ишлаш бугунги давр талаби даражасига кўтарилиб бораётган бир пайтда, улар билан мулоқотни самарали ва тизимли йўлга қўйиш, уларни ҳар бирини тинглаш, таклиф ва фикрларини қўллаб-қувватлаш ҳар бир раҳбарнинг бурчидир.
Бугун “Мўндиён” маҳалласидаги 17-мактабда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. 
Учрашувда Аъзамхон Бахрамов ёшларга ўзининг бой ҳаётий тажрибаларидан сўзлаб бериб, фаол ёшларнинг таклиф ва фикрларини тинглади. Ҳоким ёшларни ҳамиша аҳил, бирдам бўлишга, кўпроқ китоб ўқишга чақириб, бирлик бор жойда, албатта барака бўлишини алоҳида таъкидлади.
Мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилиб, саволларига аниқ жавоблар олишди.
Зеро, мана шундай учрашувлар орқали ёшлар манфаатини таъминлаш билан, эртанги ёруғ кунимизга замин яратамиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ