Ўзаро ҳамкорлик доирасида

0 137

Кейинги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, бозор муносабатларини кенг жорий қилиш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, ресурстежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни замонавий техникалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 Бу борада хорижий давлатлар илғор иш усулларини ўрганиш, уларни маҳаллий ишлаб чиқаришда кенг қўллаш ҳам долзарб вазифалардан ҳисобланади. 
Ана шу мақсадда туман ҳокимининг қишлок хўжалиги ва инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда UITEC Ўзбекистон - Эрон технология алмашув маркази раҳбаридан иборат делегация шу кунларда Эрон қишлок хўжалиги ва чорвачилигида юқори технологияларни қўлланилишини ўрганиш бўйича Эрон Ислом Республикасида бўлиб туришибди. 
Делегация аъзолари Эронга ташриф давомида ушбу мамлакат қишлоқ хўжалиги ва чорвачилиги соҳасида эришилаётган энг илғор илмий ютуқлар билан яқиндан танишадилар ҳамда ушбу инновацион ғояларни ўзимизда қўллаш бўйича тегишли кўрсатмаларга эга бўладилар.


Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ