“Саводхонлик байрами” ўтказилди

0 1 619

“Савдохонлик байрами” тадбирини мактаб директори Ҳақиқат Ҳамраева очди ва ўқувчиларни кириб келган янги йил ҳамда “Саводхонлик  байрами” билан табриклади.

Шундан сўнг 1-“А” ўқувчилари фанлар бўйича ёд олган шеърларини айтдилар, саҳна кўринишларини ва миллий ўйинларни ижро қилдилар, Тадбир меҳмонлари бўлган ота-оналарини хурсанд этдилар.
Тадбирда иштирок этган ота-оналар мактаб кутубхонасига 70 дан ортиқ бадиий китоблар ҳамда “Алифбе” билан хайрлашиб, Ўқиш китобини кутиб олган болажонларга, ўз совғаларини топширдилар. 

"Алифбе” китоби билан хайрлашиб, Она тили ва Ўқиш китобини кутиб оляпман,- дейди 1-“А” синф ўқувчиси Бинафша Бозорова. - "Алифбе” китоби орқали ўқиш ва ёзишни устозим Раъно Қандахоровадан ўргандим. 
Мактабда яъна 3 та 1-синф бўлиб, улар ҳам навбат билан “Саводхонлик байрами” қилмоқдалар.

Ж.САФАРОВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ