Мактабларимиз 5 ташаббус фестивали ғолиби

0 251

Самарқанд шаҳридаги 61-эшитишида нуқсони бор болалар махсус мактаб-интернатида Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Умумтаълим мактабларида 5 ташаббус” фестивали танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Бухоро, Навоий, Жиззах, Самарқанд вилоятларининг ғолибликни қўлга киритган умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этди.

Қувонарлиси, ғолиблар орасида туманимиздаги 17 ҳамда 2-умумий ўрта таълим мактаблари ҳам бор. Жумладан, 2-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 5 ташаббуснинг 3-йўналиши бўйича 3-ўринни қўлга киритган бўлса, 17-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 4-йўналиш бўйича 2-ўринни қўлга киритди.

Ғолибларга Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев диплом ҳамда компьютер жамланмаси, ноутбук ва прентрлар ҳамда китоблардан иборат қимматбаҳо совғаларни топширди.
Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ