Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон тарихида илк марта бир йўла иккита чемпионлик камарини қўлга киритди

0 178

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) икки йўналишда жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритди. Бу ҳақда GoSport.uz нашри хабар бермоқда.

Майамида бўлиб ўтган бокс оқшомида Муроджон Аҳмадалиев чемпион Даниэл Романга (27-3-1, 10 КО) қарши рингга чиқиб 12 раунд натижаларига кўра, икки ҳакам Муроджон Аҳмадалиевнинг 115-113 ҳисобидаги ғалабасини тақдим этган бўлса, битта ҳакам 115-113 ҳисобида Даниэл Роман ғалабасини эътироф этди.

Шундай қилиб, Муроджон Аҳмадалиев профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг)вазн тоифасининг WBА ва IBF йўналишлари жаҳон чемпионлик камари соҳибига айланди.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ