DataLife Engine / Олий таълимда 3 йил ўқиш жорий этиладиган йўналишлар маълум бўлди

Олий таълимда 3 йил ўқиш жорий этиладиган йўналишлар маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев 24 январь, жума куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида педагогик таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланишини маълум қилганди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, педагогик олий таълим муассасаларида 6 та таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланиши режалаштирилган.

2020/2021-ўқув йилидан ўқиш муддати уч йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг таълим йўналишлари:

- Мусиқа таълими;
- Жисмоний маданият;
- Технологик таълим;
- Чақириққача ҳарбий таълим;
- Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
- Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.

Таъкидланишича, ушбу ўзгариш айни пайтда ўқишни бошлаганлар учун татбиқ этилмайди. Ўқувни ушбу шаклда ташкил этиш, тўлов-контракт суммаси ҳамда ўқув-дарс режасини тузиш ишлари ҳали якунланмаган. 
25-01-2020, 21:33
Вернуться назад