DataLife Engine / 100 миллион сўм Каттақўрғон тумани 1-мактаб жамоaсига насиб этадиган бўлди

100 миллион сўм Каттақўрғон тумани 1-мактаб жамоaсига насиб этадиган бўлди

Бугун Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказига вилоятдаги китобсевар йигит-қизлар ва уларнинг устозлари жам бўлди. Бу ерда улар Президентимизнинг бешта муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган “Энг яхши китобхон мактаб” кўрик-танловининг вилоят босқичини катта қизиқиш билан кузатишди. 

Танловда вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар вакиллари, ҳар бири 7 нафар иштирокчидан иборат 16 мактаб жамоаси синовдан ўтди. Бу иштирокчилар танловнинг қуйи босқичларида ғолибликни қўлга киритган китобсевар жамоалардир. Уч шартдан иборат бўлган танлов жараёнини ҳакамлар синчковлик билан кузатиб борди. 


Якунга кўра Каттақўрғон туманининг 1-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритиб, вилоят ҳокими соврини - 100 миллион сўмни қўлга киритадиган бўлди. Иккинчи ўрин Пахтачи тумани 24-мактаб, учинчи ўрин эса Иштихон туманидаги 1-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби жамоасига насиб этди.
Тўлқин СИДДИҚОВ.
10-01-2020, 18:10
Вернуться назад