DataLife Engine / Ўз ишига совуққон қараган шифокорга жазо тайинланди

Ўз ишига совуққон қараган шифокорга жазо тайинланди

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди тез тиббий ёрдам ходими Акрамова Маҳорат Фазиловнага нисбатан очилган жиноят ишини кўриб чиқди. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 18 май куни соат 15:00 ларда Сирдарё туман тез тиббий ёрдам бўлимига Сирдарё шаҳар, “Фурқат” маҳалласи, Ойдин йўл кўчаси, 86-уйдан чақирув бўлади. 

Чақирувга асосан мазкур манзилга етиб борган Сирдарё туман тез тиббий ёрдам бўлими шифокори М.Акрамова бир ярим ёш атрофидаги Оғабек Элмуродовнинг тана ҳарорати кўтарилиб, соғлиги ёмонлашганлигини кўради. 

М.Акрамова беморнинг тана ҳарорати 39га кўтарилганлигини била туриб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирининг 31.03.2017 йилдаги 131-сонли буйруғида белгиланган қоидага амал қилмайди. У беморнинг тана ҳароратини совутишнинг физик усуллари, яъни сув билан артиб тана ҳароратини тушириш чораларини кўрмасдан ёки уни госпитализация қилмасдан, бепарволик қилиб аналгин, супралгин ва дексанитазон дориларини белгиланган меъёридан ортиқча укол қилади. Шунингдек, беморнинг уколдан кейинги ҳолатини ўрганмасдан ҳамда болага қилинган муолажадан сўнг тана ҳароратини қайта ўлчаб кўрмай хонадондан дарҳол кетиб қолган. Натижада бола муолажадан кўп вақт ўтмай анафилактик шок ҳолатига тушиб вафот этган. 

Ушбу ҳолат бўйича, суд тарафларнинг кўрсатувларини тинглаб, иш материалларини атрофлича тафтиш қилиб, тарафлар музокарасини ва судланувчининг охирги сўзини эшитиб ҳукмни ўқиб эшиттирди. 

Ҳукмга асосан, М.Акрамова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб судланувчига нисбатан қонуний жазо тайинланди. 
4-01-2020, 10:00
Вернуться назад