DataLife Engine / “Ўзингизни диабетга текширинг" хайрия акцияси бошланди

“Ўзингизни диабетга текширинг" хайрия акцияси бошланди

Ноябрь - "Қандли диабет" ойлиги муносабати билан жорий йилнинг 14 ноябрига қадар Самарқанд вилоят эндокринология диспансерида "Ўзингизни диабетга текширинг" хайрия акцияси ўтказилмоқда. 

Акция доирасида вилоятимиз аҳолисининг 45 ёшдан 65 ёшгача бўлган фуқаролари қон ва пешобда қанд миқдорини аниқлаш ҳамда малакали эндокринолог кўриги ва керакли тавсияларига эга бўлиши мумкин.
Барча хизматлар вилоят эндокринология диспансери ҳамда Umid-D диабет ва ногиронлиги бўлган беморларга ёрдам кўрсатиш хайрия жамияти ҳамкорлигида бепул ўтказилади. 

Мурожаат учун телефон: (+99866) 237-06-22

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқа
рмаси матбуот хизмати.
4-11-2019, 12:00
Вернуться назад