Главная > Jamiyat > Мундиённинг янгича қиёфаси

Мундиённинг янгича қиёфаси


9-10-2019, 17:05. Разместил: admin
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ фуқаролар йиғинлари идоралари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш, шунингдек, уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш, алоқа воситалари ва интернет тармоғига уланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тумандаги "Мундиён" маҳалласида бугунги кунда 7410 нафар фуқаро истиқомат қилади.  Унинг ҳудудида битта мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти, иккита нодавлат МТТ ҳамда битта касб-ҳунар коллежи фаолият кўрсатмоқда. Айни пайтга қадар маҳалла фуқаролар йиғинининг биноси таъмирталаб аҳволда эканлиги барча зиёлилар ва фаолларни ташвишлантириб келаётганди. Юқорида биз тилга олган фармон доирасида мазкур мауммо ўз ечимини топди. Фармон доирасида маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шохрух Тошев раҳбарлигидаги "Темур мусаффо қурилиш" масъулияти чекланган жамияти томонидан бунёд этилган бинога 371 млн. сўм маҳаллий бюджет маблағлари сарфланди. 
- Бугун "маҳалла гузари" деганимизда кўз ўнгимизда миллий ва замонавий меъморчилик андозаларини ўзида мужассам этган, аҳолининг бошини қовуштирадиган, ёшларни баркамол қилиб вояга етказадиган, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини оладиган шинам ва файзли маскан гавдаланади, - дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Каттақўрғон тумани кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Муҳиддин Тешаев. - Қувонарлиси, туманимизда сўнгги йилларда бундай гузарлар сони кўпайиб, маҳаллаларимиз кўркига кўрк бўлиб қўшилмоқда.
"Обод қишлоқ" Давлат дастури доирасида Мундиён фуқаролар йиғини маъмурий биноси атрофида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, сартарошхона, гўзаллик салони, тикувчилик ва нон-қандолат цехи фаолияти ҳам йўлга қўйилиши кўзда тутилган. Замонавий бино атрофида болалар майдончаси, мини футбол стадиони, дам олиш майдонларининг ўрин олгани қувонарлидир.
Бир сўз билан айтганда, маҳалланинг замонавий қиёфаси ҳудуд ободлиги, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш билан бирга, маҳалла аҳолиси ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Жаҳонгир САФАРОВ, 
ўз мухбиримиз.

Вернуться назад