Главная > Долзарб мавзу / Madaniyat > Жаҳолатга қарши маърифат билан

Жаҳолатга қарши маърифат билан


10-09-2019, 15:07. Разместил: admin
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Каттақўрғон туман ўқув спорт-техника клубида O'zLiDеP Каттақўрғон туман кенгашининг туман ҳокимлиги билан хамкорликдаги "Жаҳолатга қарши маърифат билан" деб номланган маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

Тадбирда партиядан сайланган депутатлар, партиянинг жойлардаги бошланғич ташкилот етакчилари ва партия фаоллари ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этдилар. Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан O'zLiDеP Каттақўрғон туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Рўзимурод Джураев инсон ҳаётида илм-маърифатнинг тутган ўрни ҳақида гапириб, комиллик пиллапояларини фақат илм билан забт этиш мумкинлигини таъкидлади. Жаҳолатга қарши ҳеч қачон жаҳолат билан курашиб бўлмаслиги, балки дунёни турли разолатлардан фақат илм-маърифат қутқаришини айтиб ўтди.

Шунингдек, учрашувда O'zLiDеP туман кенгаши аппарати раҳбари Яздон Тошонов сўзга чиқиб, бугунги авлод дунё тамаддуни бешигини тебратган даҳо аждодларимизга муносиб ворис эканини унутмаган ҳолда бўш вақтларини фойдали ишларга сарфлашга, илм-ҳунар эгаллашга, одоб-ахлоқ борасида намунали ёш авлод сифатида доим савобли ишлар билан шуғулланишга сарфлаши кераклигини таъкидлаб ўтди.


Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан ёшларни билиб-билмай жаҳолат ботқоғига кириб қолишдан асраш, жаҳолатни фақат маърифат билан енгиш мумкинлиги уларга яратилаётган имконият ва қулайликлардан самарали фойдаланишлари лозимлиги айтилди.

Ўз мухбиримиз.

Вернуться назад