Главная > Долзарб мавзу / Tumanda bugun > Суд идоралари сайёр қабул ўтказди

Суд идоралари сайёр қабул ўтказди


10-08-2019, 14:49. Разместил: admin
Жорий йилнинг 9 август куни Каттақўрғон туман Халқ қабулхонасида Самарқанд вилояти фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий судлари раисларининг ҳамкорликдаги сайёр қабули ўтказилди. 

Сайёр қабул давомида судларга туманимиздаги 25 нафар тадбиркорлар ва фуқаролар ўз ечимини топмаётган, қўшимча ўрганишни талаб қилинадиган масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Сайёр қабуллар давомида туманимиз аҳолисининг 25 дан зиёд мурожаатлари жойида кўриб чиқилиб, 70 фоиздан зиёди ижобий ҳал этилди, қолган 30 фоизи эса асосли деб топилиб, ижро учун муддат белгиланиб, назоратга олинди. 
- Низоли ер масаласида вилоят судларига мурожаат қилдим дейди, Қўштепа маҳалласида яшовчи фуқаро Мустафо Нурматов. – Вилоят судлари мурожаатимни қонуний тартибда ўрганиб ечим топиб беришлигини айтди. Мурожаатим ўз ечимини топади деган умиддаман.

 Бу каби ижобий ҳал этилган масалаларни кўплаб келтириш мумкин. Таъкидлаш жоизки, ўтказилаётган тадбирлар шунчаки ҳисобот учун эмас, аҳолининг муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этишга қаратилган.


Ўз мухбиримиз.

Вернуться назад