DataLife Engine / Солиқ тўлови - имтиёз ва преференциялар

Солиқ тўлови - имтиёз ва преференциялар

 Мамлакатимизда Коронавирус пандемияси эълон қилингандан сўнг муҳтарам Президентимиз томонидан иқтисодиёт тармоғини қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятини узлуксиз давом эттиришни таъминлаш мақсадида уларга қатор имтиёз ва преференциялар берилиши тўғрисида тегишли фармонлар қабул қилинди. 
Жумладан,  
I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартда “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармонига асосан: 
1) 2020 йил 1 апрелидан 1 октябригача якка тартибдаги тадбиркорларнинг ижтимоий солиқдан ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдори 50 фоизга камайтирилиши белгиланди.  
Мазкур имтиёз жорий йилнинг апрель ва май ойларида 1085 нафар якка тартибдаги тадбиркорларга қўлланилиб, уларга ҳисобланиши лозим бўлган 242,0 млн сўм ижтимоий солиқ суммаси камайтирилди. 
2) умумий овқатланиш корхоналари учун алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар миқдори 25 фоизга камайтирилиши белгиланди. 
Бугунги кунда, жорий йил 1 апрелидан бошлаб мазкур имтиёзга тўғри келадиган 5 та корхона мавжуд бўлиб, уларга ҳар ой учун 2,7 млн. сўмлик имтиёз қўлланилиб келинмоқда. 
3) 2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддатлари 2020 йил 1 августгача узайтирилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда мазкур имтиёз туманнинг 640 нафар жисмоний шахсларига қўлланилди. 
4) янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 423 ва 440-моддаларига асосан жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларининг тўлаш муддати 2020 йилдан бошлаб 2 муддатда, яъни ҳисобот йилнинг 15 апрелида 50 фоизини ва 15 октябрида қолган 50 фоизини тўланиши белгиланган. 
Мазкур фармон асосида туманимизда 58 940 та солиқ солиш объектларига ҳисобланган 2,1 млрд.сўм солиқнинг тўлаш муддати 15 апрелдан 15 октябрга қадар узайтирилди. 
5) янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 99-моддасига асосан маҳаллий солиқларнинг тўлов муддатини узайтириш ёки кечиктиришга ваколатли орган сифатида вилоят Депутатлар кенгаши белгиланган. 
Мазкур Фармонга асосан Депутатлар Кенгашининг қарори билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг хулосалари асосида ҳужжатлар талаб қилинмасдан хўжалик юритувчи субъектларнинг мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларининг тўлов муддатини фоизсиз 6 ойга кечиктириш имтиёзи қўлланиши белгиланган. 
Бугунги кунда, мазкур Фармон асосида 5 та хўжалик юритувчи субъектларнинг 111,0 млн сўм солиқларнинг тўлов муддати 6 ойга тўлиқ ва кейинги 3 ой давомида тенг улушларида ойма-ой тўлаш шарти билан фоизсиз кечиктирилди. 
Бундан ташқари, Президентимизнинг 2020 йил 8 майдаги  
ПФ-5996-сон Фармонига асосан ушбу субъектларнинг 2020 йил апрель ва май ойлари учун ҳисобланиб, тўлов муддати узайтирилган 36,7 млн сўм мол-мулк ва ер солиқлари ҳисобдан чиқарилди. 
6) ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўлга қўйилган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жорий йилнинг 1 октябригача жарима қўлланилмаслиги белгиланган бўлиб, бугунги кунда 10 та корхонанинг 11 та шартномаси бўйича 1,5 млрд.сўм молиявий жарималар мазкур Фармон асосида қўлланилмади. 
II. 2020 йил 3 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ-5978-сон Фармони қабул қилинди. 
1) Мазкур Фармон асосида 2020 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрига қадар туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасидаги меҳмонхона хизматлари кўрсатувчи субъектлар, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари мол-мулк ва ер солиқлари тўлашдан озод этилиши ҳамда ижтимоий солиқ бўйича ставкани камайтирилган ҳолда 1 фоиз миқдорида тўланиши белгиланди. 
Туман бўйича мазкур соҳада фаолият юритиб келаётган 2 та субъект ҳар ойда 108,4 млн. сўм мол-мулк солиғи тўлашдан озод этилди ҳамда ижтимоий солиқни камайтирилган ставка қўлланиши ҳисобига 0,4 млн.сўм маблағлар уларнинг ихтиёрида қолмоқда. 
2) товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд.сўмгача бўлган ва электрон ҳисобварақ-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчиларининг солиқ ҳисоботларини ҳар чоракда тақдим этиб, тўланиши белгиланди. 
Бугунги кунда, мазкур имтиёз турига тўғри келадиган 28 та хўжалик юритувчи субъектлари мавжуд. 
3) фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлари, шунингдек, 2020 йил 1 апрелига қадар аниқланганларга нисбатан оширилган ставкада мол-мулк ва ер солиқларини қўллаш ва ҳосил бўлган солиқ қарзи учун пеняларни ҳисобланиши ва ундирилиши тўхтатилиши белгиланди. 
Бугунги кунда 80 та субъектларнинг 2,5 млрд.сўм солиқ қарзи мавжуд бўлиб, уларга нисбатан пеня ҳисобланиши ва мажбурий тартибда ундирилиши тўхтатилди. 
4) карантин туфайли фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммаси ва ижтимоий солиқларни ҳисоблашни тўхтатилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда 276 нафар тадбиркорларга ойига жами 217,2 млн.сўм солиқлар ҳисобланмасдан келмоқда. 
5) молиявий қийинчиликларга дуч келган субъектларга нисбатан банкротлик тартиб-таомилларини қўллаш ва уларни банкрот деб эълон қилишга 2020 йил 1 октябргача мораторий эълон қилинди. 
6) фойда солиғи бўйича аввалги чоракка нисбатан жорий тўловларни ҳисоблаш тартиби бекор қилинди, 2020 йилнинг 2-чораги учун солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган маълумотнома асосида жорий тўловлар ҳисобланиши белгиланди. 
7) ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг биринчи чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайган микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 2020 йил 1 октябрга қадар қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш ҳуқуқи тақдим этилди. 
Бунда, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича - уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўланиши белгиланди. 
Шунингдек, ижтимоий солиқ бўйича - уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти белгиланди. 
Бугунги кунда 7 та корхонага ҳисобланган 50,5 млн.сўм солиқларнинг тўлов муддатлари фоизсиз узайтирилди. 
III. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5986-сон Фармонига асосан: 
1) “Маҳалла”, “Саҳоват ва кўмак” ҳамда “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармаларига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шакллантирилган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз мақсадида бериладиган пул маблағлари ва товарлар (хизматлар) фойда солиғини ҳисоблашда чегараларидан харажат сифатида қаратилиши ҳамда ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объекти сифатида қаралмаслиги белгиланди. 
2) ушбу манбалардан олувчи ва муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга товарлар (хизматлар) ва мабағлар уларнинг даромади сифатида қаратилмаслиги белгиланди. 
2) 2-банди биринчи хатбошисига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш берилган 5 та корхонанинг тўлов муддатини кечиктирилган 2020 йил апрель ва май ойлари учун ҳисоблашга ҳисобланган 36,7 млн.сўм мол-мулк ва ер солиқлари ҳисобдан чиқарилди. 
3) 2-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ ер ва мол-мулк солиқлари бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб 108 та кичик тадбиркорлик субъектларида ҳисобланган ва 2020 йил 15 май ҳолатига тўланмаган 22,7 млн.сўм пеня суммаси ҳисобдан чиқарилди. 
4) 4-бандига асосан жорий йилнинг 1 майидан 1 июлигача микрофирма ва кичик корхоналарга (акциз ости маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган корхоналардан ташқари) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилиши белгиланди,  
Бугунги кунда, 1431 та микрофирма ва кичик корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга камайтирилиши ҳисобига жорий йилнинг 1 майидан 1 июлигача 880,8 млн.сўм маблағ уларнинг ихтиёрида қолади. 
5) 5-бандига асосан микрофирма ва кичик корхоналарнинг 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлардан ҳосил бўлган қарзи, пеняси ва жаримасининг ундирилиши 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилди. 
Бунда, солиқ органига қўйилган инкассо топшириқномаларини ижросиз қайтариш вазифаси белгиланди. 
Бундан ташқари, ушбу солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятини бажариш учун тижорат банкларига тақдим этган тўлов топшириқномаларини ижросиз ҳуқуқи берилди. 
Мазкур фармон асосида 922 та корхонанинг 5,9 млрд.сўм солиқ қарзининг мажбурий тартибда ундирилиши тўхтатилди. 
V. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 майдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5989-сон Фармонига асосан: 
2020 йил 1 майдан 31 декабрга қадар қўшилган қиймат солиғини қайтаришнинг соддалаштирилган тартиби амал қилиниши, унга биноан калава ва толадан ташқари, экспорт қилинадиган тўқимачилик ва тикув-трикотаж товарлари (хизматлари) учун фойдаланилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхонасининг ҳисоб рақамига келиб тушган валюта тушуми суммасидан қатъи назар ҳисобга олиниши ҳамда экспорт қилувчининг ўрнатилган тартибда бериладиган аризасига асосан қайтарилиши шартлиги белгиланди. 
VI. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6002-сон Фармонига асосан: 
1) Жорий йилнинг 1 июнидан 31 декабригача бўлган давр учун туроператор, турагент ва жойлаштириш воситаларига фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкасини 50 фоиз миқдорида камайтирилган ҳолда тўланиши белгиланди. 
2) 2020 ва 2021 йилар якуни билан зарарларни Солиқ кодексида назарда тутилган миқдор билан чекланмаган тарзда ўтказиш ҳуқуқи берилди. 
3) жойлаштириш воситаларига алкоголь маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашни 2021 йил 1 январгача бўлган муддатга солиқ органини ҳабардор қилган ҳолда 12 ой мобайнида тенг улушларда тўлаш асосида фоизсиз кечиктириш ҳуқуқи берилди. 
VII. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сон қарорига асосан 2020 йил 1 июлдан бошлаб: 
1) ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилиши ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилиниши белгиланди. 
2) ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлаши ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланиши белгиланди. 
3) Интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахсларга (фрилансинг):  
кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун чет элдаги жисмоний ва юридик шахслар — норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг банкларидаги ҳисоб рақамларига қабул қилиш; 
контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) ҳуқуқлари берилди. 
4) жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда юридик шахслар — тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қайта рўйхатдан ўтказиш катта миқдорларда солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда хабар бериш тартибини қўллаган ҳолда бекор қилинди.  
5) якка тартибдаги тадбиркорларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш уларни давлат томонидан рўйхатдан ўтказилаётганда (қайта рўйхатга олинаётганда) тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жойи бўйича амалга оширилиши белгиланди. 
Бундан буён, якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома унда якка тартибдаги тадбиркорнинг фотосурати акс эттирилган ҳолда берилади.  
6) ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида уч нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўланиши белгиланди. 
Туман солиқ тизими олдига қўйилган барча топшириқ ва вазифаларни ўз вақтида бажарилишини таъминлашни ўзимнинг биринчи галдаги вазифам деб биламан ҳамда ҳар бир топшириқни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини шахсан назоратга оламан. 
Шу ўринда тумандаги солиқ ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишларимизда мавжуд камчилик ва хатоларни ўз вақтида бартараф қилинишини ҳамда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда: 
•  Туман Давлат солиқ инспекциясининг узлуксиз ишлашини таъминлаш; 
•  Бюджет даромадлари бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичиларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш; 
•  Солиқларнинг тўлақонли ҳисобланиши ва ўз вақтида бюджетга ундирилишини таъминлаш; 
•  Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини узлуксиз ишлашига кўмаклашиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш; 
•  Инсофли солиқ тўловчиларга ҳамкор сифатида фаолиятни юритиш ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш; 
•  Бюджет даромадларини кўпайтириш манбаларини аниқлаш, солиқдан қочиш схемаларини таҳлил қилган ҳолда уларга барҳам бериш чораларини кўриш; 
Иш фаолиятимиз давомида муҳтарам Президентимизнинг фармон ва қарорларида белгилаб берилган барча топшииқлар ижросини сўзсиз бажарилишини таъминлаймиз.


Акбарали Қўлмирзаев,
туман солиқ инспекцияси бошлиғи.

16-07-2020, 11:57
Вернуться назад