UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжига қарши ўтказадиган навбатдаги жанг санаси ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда унинг менежери Али Абдул-Азиз ўзининг Instagram саҳифасида билдириб ўтган.
Менежернинг сўзларига кўра, мазкур беллашув шу йил 19 сентябрь куни Абу-Дабида шаҳрида ташкил этиладиган UFC 253 турнири доирасида ўтказилади. Шундай қилиб Нурмагомедов учинчи марта чемпионлик камарини ҳимоя қилади.
Гэтжи эса вақтинчалик промоушен чемпиони бўлиб турибди. У май ойида Тони Фергюсонни техник нокаут билан мағлубиятга учратган эди.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида россиялик спортчи карантин туфайли Тони Фергюсонга қарши жангда иштирок этишдан бош тортган эди.