DataLife Engine / Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси қачон ўтказилиши маълум бўлди

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси қачон ўтказилиши маълум бўлди

Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисини жорий йил 19 июнь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.  

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.  


 Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:
 “Инновацион фаолият тўғрисида”ги;
“Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги;  
“Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги;
 “Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги.
Бундан ташқари, сенаторлар томонидан “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилинади.

Шу билан бирга, Адлия вазирининг Ўзбекистонда 2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилиши назарда тутилган.
12-06-2020, 05:20
Вернуться назад