DataLife Engine / Ўзбекистонда янги орден таъсис этилди

Ўзбекистонда янги орден таъсис этилди

“Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–622-сон, 09.06.2020 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилди.

 Қонун билан “Фахрий мураббий” ордени таъсис этилди ва орден тўғрисидаги низом тасдиқланди.
“Фахрий мураббий” ордени билан ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади.
Ушбу орден билан мукофотланган шахслар БҲМнинг 40 баравари (8 млн 920 минг сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофотини олади ва қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
11-06-2020, 10:40
Вернуться назад