DataLife Engine / 1-сектор ҳудуди пиллакорлари режани ортиғи билан уддалади

1-сектор ҳудуди пиллакорлари режани ортиғи билан уддалади

    Каттақўрғон тумани 1-сектордаги М.Султонов, О.Маҳмудов, Э.Қурбонов ва Й.Охунбобоев ММТПлар ҳудудидаги пиллакорлар туманда олдингилар қаторида давлатга пилла сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажардилар. Улар қабул пунктига режадаги 114100 кг. ўрнига 119342 кг. пилла ҳосили топшириб, шартнома режани 104,6 фоизга уддаладилар. 
    Пилла топшириш шартнома режасини ортиғи билан   бажарганлиги муносабати билан туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов 1-сектор ҳудуди пиллакорларини самимий табриклади. Табрикда шундай дейилади:” Ҳурматли ва орияти баланд 1-сектор  ҳудуди фермерлари ҳамда пиллакорлари! Ушбу қишлоқ хўжалиги йилидаги илк меҳнат ғалабаларингиз билан самимий табриклайман! Ҳалол меҳнатингиз билан топган даромадаларингиз барокатлидир! Бошингиз яхшилик ва бахтдан мағрур бўлсин! Сизлардан барча каттақўрғонликлар фахрланади!”


Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
2-06-2020, 18:18
Вернуться назад