DataLife Engine / СОЛИҚ ТЎЛАШДА ҚАТОР ЕНГИЛЛИКЛАР БЕРИЛДИ

СОЛИҚ ТЎЛАШДА ҚАТОР ЕНГИЛЛИКЛАР БЕРИЛДИ

Коронавирус пандемияси даврида иқтисодий ўсиш ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш, аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентнинг жорий йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5996-сон Фармонга асосан тадбиркорлик субъектларига қатор енгилликлар берилди.

Хусусан, туманда кичик тадбиркорлик субъектлари, бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт- соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинди.Бу, 1027 та юридик шахсларга 1255,2 млн. сўм маблағини тежаш имкониятини беради ва уларнинг айланма маблағи кўпаяди.
Бундан ташқари, кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги суммаларни ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тақдим этилди: Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари; 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари ҳисобдан чиқарилди.Ушбу иккита енгилликдан 116 та юридик шахснинг мол-мулк, ер солиғи ҳамда пеня ва жарималар суммалари ҳисобдан чиқарилиб, уларнинг ихтиёрида 36,5 млн. сўмдан ортиқ маблағ қолади.
Тадбиркорлик субъектларига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш ҳуқуқи берилди. Бу эса ўз навбатида тадбиркорлик субъектига маблағни тежаш ҳамда ушбу маблағларни ўз бизнесини ривожлантиришга йўналтириш имконини беради.
 Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон фармони 5-бандига мувофиқ микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилди.2020 йил 15 май ҳолатига 1642 та микрофирма ва кичик корхоналарнинг банкдаги ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш ва ўтказиш бўйича инспекциянинг 5974,8 млн. сўмлик инкасса топшириқномалари қайтариб олинди.
Шунингдек, солиқ тўловчилар 15 май ҳолатига бажарилмаган солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.


Акбарали ҚУЛМИРЗАЕВ,
Каттақўрғон туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи.
2-06-2020, 10:00
Вернуться назад