DataLife Engine / ҲАҚИҚАТ ҚАРОР ТОПДИ

ҲАҚИҚАТ ҚАРОР ТОПДИ

2020 йил 20 апрель куни соат тахминан 20:00ларда Каттақўрғон туман “Қўштепа” маҳалла фуқаролари учун “Малика Салохиддинова” МЧЖ томонидан арзонлаштирилган нархда ун маҳсулоти тарқатилаётганида Тўймурод Рузиев, Обиджон Раимов ва Ғолиб Барнаевлар унни навбатсиз олишларини талаб қилишиб, жанжал чиқаришган. 
Ўша ерда жамоат тартиби ва фуқароларнинг осойишталигини таъминлашга масъул этиб қилиб қўйилган Каттақўрғон туман ИИБ ходимларининг ун маҳсулотларни тарқатилишига ҳалақит қилмаслик ҳақидаги қонуний талабларига улар бўйсунмаган  ва бошқаларни ҳам ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармасликка  даъват қилишган. Бу қоидабузарлик бўйича шу  куниёқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан фуқаро Т. Рузиев, О. Раимов ва Ғ.Барнаевларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб судга юборилганди.
Ушбу воқеа ҳақида ижтимоий тармоқда хабар эълон  қилинган ва  биз бунга  “Ҳақиқат  қарор  топади” мавзусида  муносабат  билдиргандик.
Каттақўрғон туман Маъмурий судида ушбу  қоидабузарлар  иши кўриб чиқилди  ва ҳақиқат  қарор топди.Суднинг 2020 йил 24 апрелдаги қарорига кўра, ҳуқуқбузар Рузиев Тўймурод Адашович, Раимов Обиджон Хайриддин ўғли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддаси билан айбли деб топилиб,уларга МЖтКнинг 34-моддасига асосан 10 сутка, ҳуқуқбузар Барнаев Ғолиб Қучқаровичга эса 15 сутка  маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ҳақиқат  қарор  топди. Ҳуқуқбузарлар қилмишига  яраша қонуний жазосини олдилар.

С.СОЛИЕВ,
Каттақўрғон туман Маъмурий 
суди раиси.
25-04-2020, 20:21
Вернуться назад