Главная > Долзарб мавзу / Tumanda bugun > Туман ҳокими ижодкорлар билан учрашди

Туман ҳокими ижодкорлар билан учрашди


24-03-2020, 14:28. Разместил: admin
Туман  ҳокими  А.Бахрамов 24 март куни туман “Ижодкорлар  уюшмаси” аъзолари билан ҳокимлик ҳовлисида ижодий учрашув  ўтказди. Учрашувда туман “Ижодкорлар уюшмаси” фаолияти ва  туманда ижод  қилаётган  шоирлар томонидан ёзилаётган  шеърлар ҳамда “Каттақўрғон ҳақиқати” газетасида бериб борилаётган ёш  ижодкорларнинг шеърларидаги жузъий камчиликлар атрофлича муҳокама  қилинди. 

Туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов туман “Ижодкорлар  уюшмаси” фаолиятини янада яхшилаш, шеърият талабига жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ва пишиқ шеърларни газетада  ёритишда уюшма аъзолари фаол  бўлиши, ўқувчилар  ёзган  шеърларни таҳлил  қилиш  ва  шеърият  талабига жавоб  берсагина  газетада ёритишга тавсия  қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, туманда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги саъй-ҳаракатларни тизимли асосда йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуслардан бири, биринчи ташаббус – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, театр ва санъатнинг бошқа турлари билан бир қаторда адабиёт йўналишидаги истеъдодини юзага чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш тўғрисида тегишли кўрсатмалар берди.

Учрашувда сўзга чиққан туман ижодкор-шоирларидан Ҳ.Алматов, А.Боймуродова, Дўстмуҳаммад  Дўст, М.Эргашев, Ф.Абдуллаева, Э.Сафаров, Ғ.Қаршиевлар туман ҳокими томонидан билдирилган фикрларни маъқуллаб, бу борада олиб борилиши лозим бўлган кечиктириб бўлмайдиган ишлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини  билдирдилар.

Шеъриятга  қизиқувчи  ёшларга шеър ёзиш қонун-қоидаларини ўргатиш, бунинг учун “Ижодкорлар уюшмаси”  қошида ва мактабларда “Ёш қаламкашлар” тўгараклари ишини яхшилаш борасида таклифлар  билдирилди. Ижодкорлар  уюшмаси аъзолари мактабларга  бориб шеъриятга  қизиқувчи  ёшлар  билан  учрашиб, уларга шеър  ёзишда нималарга  эътибор  бериш  ва қандай талабларга риоя  қилиш тўғрисида ижодий дарслар  ташкил  қилиш  тавсия  этилди. Шеър ёзишга интилаётган ёшларни руҳини кўтариш, уларни  шеър  ёзишга  янада қизиқтириш, истеъдодлиларини шеърини газетада ёритиш  ва илк  китобларини чиқаришга кўмаклашиш таъкидлаб ўтилди.  Туман ижодкорлари асарларини умумлаштириб, даврий равишда китоблар чоп қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда  туман  ижодкорлари аҳолини коронавирусга  қарши  курашишда ҳукуматимиз  томонидан белгиланган  тартиб-қоидаларга  қатъий риоя қилиш  ҳақида  тушунтириш  ишлари олиб  борилса мақсадга  мувофиқ бўлиши  ва  бу  борада ижодкорларнинг  фаол  бўлиши  таъкидлаб  ўтилди.

  Туман ижодкорлари билан бўлган  учрашувда туман  ҳокими  ўринбосари С.Мингбоев ва туман  Халқ   таълими  бўлими мудири К.Очилов иштирок  этди.


Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Вернуться назад