DataLife Engine / Беш ташаббус – беш имконият

Беш ташаббус – беш имконият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларга оид беш ташаббуси доирасида бизнинг 50-мактабда ҳам турли тадбир ва акциялар ўтказилмоқда. Яқинда мактабимизнинг 3-синф ўқувчилари ўртасида  "Беш ташаббус-беш имконият" шиори остида акция бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялашга алоҳида эътибор берилаётгани айтилиб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, уларни санъат, спортга кўпроқ жалб қилиш, ахборот технологияларидан фойдаланишни ўргатиш, китоб ўқишга қизиқишини ошириш ҳақида сўз юритилди. Беш ташаббус ёшларга берилган беш имконият бўлиб, ундан самарали фойдаланиш кераклиги уқтирилди.


Биз бундан кейин ҳам беш ташаббус доирасида  мактабимизда мунтазам тадбирлар ўтказиб борамиз.


Юлдуз ИШНАЗАРОВА, ўқитувчи.
20-03-2020, 09:51
Вернуться назад