DataLife Engine / Ҳокимлар малака оширди

Ҳокимлар малака оширди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги 25-Ф-сонли фармойишига асосан, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар кадрларининг замонавий шароитларда касбий билим савиясига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда малакасини оширишни самарали ташкил этиш, раҳбар кадрларнинг давлат бошқаруви, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги малакасини ҳамда ҳуқуқий ҳамда маънавий-маърифий билимларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, давлат органлари фаолияти самарадорлигини янги босқичга кўтариш борасидаги устувор вазифаларни бажаришда уларнинг шахсий маъсулиятини ошириш мақсадида 2020 йил 27 январдан 17 февралгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида малака ошириш ўқув семинари бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари 2020 йил 7 февралдан 17 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида малака ошириш ўқув семинарида иштирок этиб, Республиканинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича таҳлили ва илғор хорижий давлатлар тажрибалари аосида мавжуд муаммолар, уларнинг амалий ечимларидан иборат бўлган мавзўларидаги замонавий билимларга эга бўлишди.


Ундан ташқари, шу фурсатдан фойдаланган ҳолда семинар иштирокчиларини соғлиғини тиклаш, бунинг натижасида иш унумдорлигини ошириш мақсадида, ўқишдан бўш вақтларида улар Ҳукумат клиникасида чуқур тиббий кўрикдан ҳам ўтказилиб, тўлиқ тиббий муолажа олишлари  таъминланди.
Ўқув-семинар якунларига кўра иштирокчилардан тест синовлари қабул қилинди.
17-02-2020, 19:01
Вернуться назад