Главная > Siyosat / Tumanda bugun > Депутатларга фойдали маслаҳатлар берилди

Депутатларга фойдали маслаҳатлар берилди


12-02-2020, 15:18. Разместил: admin
    Каттақўрғон туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари  раислари  учун  ўқув-семинар  ўтказилди.  
  “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, сенатор Фармон Тошев Халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгаши депутатлари билан учрашиб, доимий комиссиялар ишини ташкил этиш, депутатлик сўрови юборишнинг тартиби, сайловчилар билан учрашувлар ташкил этиб, улар билан мулоқот қилиш, оддий одамларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, ойлик ҳисоботини юритиш каби масалаларда сўз юритди.
Депутат халқнинг олдида ҳурматли инсонга айланиб, халқнинг дарди билан яшаб, уларнинг ишончини қозониши кераклиги айтилди. 
   Семинар давомида депутатлар билан учрашувлар ўтказиш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш мақсадида штаб ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Тадбирдан сўнг, штаб учун алоҳида хона танланди ва штаб фаолияти билан боғлиқ масалалар келишиб олинди.
Вернуться назад